Жаҳон

Биз Учинчи жаҳон урушидан узоқдамиз — Рамзан Қодиров

Чеченистон раҳбари Ғарб Украинани яроқсиз ва эски жиҳозлар билан тўлдираётганини иддао қилди.

Биз Учинчи жаҳон урушидан узоқдамиз — Рамзан Қодиров

 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров экспертларнинг Украинадаги “махсус ҳарбий амалиёт”га Учинчи жаҳон уруши мақомини бериш ҳақидаги баёнотларини номақбул деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм каналида ёзди.

 

"Мен Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясига жаҳон можароси мақомини юкламоқчи бўлган турли экспертларнинг суҳбатларини номақбул деб атадим. Бутун дунё НАТО ва унинг қисми бўлган бир ҳовуч давлатлар билан келишиб олгани йўқ. Кўпчилик йирик давлатлар, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва миллиардлаб аҳолиси бўлган бошқа ўнлаб мамлакатлар бетарафлигича қолмоқда, шунинг учун биз ҳали ҳам Учинчи жаҳон урушидан узоқмиз”, — деб ёзган Қодиров.

 

Унинг қўшимча қилишича, Ғарб ва Европа Украинани россиялик ҳарбий хизматчилар учун жиддий хавф туғдирмайдиган эски, яроқсиз жиҳозлар билан тўлдирмоқда.

 

“Шу билан бирга, мен Донбассни НАТО ва Бандера тузилмаларидан тизимли равишда тозалашни давом эттираётган Россия қуролли кучларининг муваффақиятлари билан ўртоқлашдим. Олий қўмондон олдимизга қўйган барча вазифалар муваффақиятли бажарилмоқда. Бизда бутун Украинани ҳам озод қилиш имкони бор. Чечен махсус кучлари, айниқса, яхши мувофиқлаштирилган ва самарали ҳаракат қилмоқда. Уларнинг малакали ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлари туфайли биз душман ҳужумларини муваффақиятли қайтарамиз ва кўплаб стратегик ҳудудларни ҳимоя қиламиз”, — дея таъкидлади республика раҳбари.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"