Жаҳон

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Ғазо секторида уруш вақтида зарар кўрган олти қаватли бино қулаб тушиши оқибатида камида 21 киши, жумладан саккиз нафар бола ҳалок бўлди. Яна 45 нафар жабрланувчи шифохоналарга олиб кетилган.

 

Ҳодиса чоршанба куни эрта тонгда Ғазо шаҳрининг Тал ал-Ҳаво ҳудудида юз берган. Гувоҳларнинг BBC'га айтишича, бино бир йилдан ортиқ вақт аввал Исроил зарбасидан кейин бир томонга хавфли тарзда қийшайиб қолган. Шунга қарамай, бошпанага муҳтож кўчирилган оилалар бинода яшашда давом этган.

 

Қутқарув ишларига БМТ ва Миср гуруҳлари ҳам қўшилган. Бироқ зарур техника етишмагани сабабли дастлаб Ҳамас назоратидаги Фуқаро муҳофазаси ходимлари вайроналар остидан одамларни қўллари билан қидиришга мажбур бўлган.

 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бино қулашидан олдин ундан мунтазам равишда тош бўлаклари тушиб турган ва унинг бир томонга қийшайгани кўриниб турган. Вайроналар остидан қутқарув ишлари чоршанба куни тушдан кейин якунланган.

 

Сунъий йўлдош тасвирлари бино жойлашган ҳудуд урушнинг дастлабки ҳафталарида ҳужумларга учраганини кўрсатади. Бинонинг ўзидаги жиддий зарар эса илк бор 2024 йилда қайд этилган.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.