Жаҳон

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Эронга ноқонуний йўллар билан ўтмоқчи бўлган 17 нафар афғон, жумладан аёллар ва 18 ёшгача бўлган саккиз киши, кучли ташналик оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди. 

 

Haalvsh инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотига кўра, улар пайшанба куни Эроннинг Сараван шаҳри яқинидаги Ротак чегара ҳудудининг Мак-Сухтеҳ қисмида ҳалок бўлган. Гуруҳ йўл давомида сувсиз қолган.

 

Ҳалок бўлганлар орасида Афғонистоннинг шимолидаги Бағлон вилоятидан бўлган бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор. Улар 45 ёшли она ва унинг 14, 16, 18 ҳамда 22 ёшли тўрт қизидан иборат бўлган. Марҳумлар орасида 14 ёшгача бўлган қарийб олти нафар бола ҳам борлиги айтилмоқда.

 

Гувоҳлар ва марҳумларнинг қариндошлари йўл бўйлаб сув жуда кам бўлганини билдирган. Уларнинг сўзларига кўра, одамлар сув топа олмагани сабабли кучли ташналикдан ҳалок бўлган.

 

Haalvsh тарқатган видеода номаълум ҳудудда бир гуруҳ одамлар бир нечта қабр қазиётгани кўринади. Ташкилот бу қабрлар Эронга етиб боришга уринган ва йўлда ҳалок бўлган афғонлар учун қазилганини билдирган.

 

Бағлонлик оиланинг Сараванда яшайдиган қариндошлари бор. Уларнинг маълумотига кўра, ҳалок бўлган беш киши учун жаноза маросими якшанба куни ўтказилиши кутилмоқда.

 

Haalvsh ҳалок бўлганларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини қайд этди.

 

Аmu ТV қайд этишича, бу афғонларнинг Эронга бориш йўлида ҳалок бўлиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас. Август ойи бошида Афғонистоннинг жануби-ғарбидаги Нимроз вилоятида жойлашган жазирама Маргов чўли орқали Эронга ўтишга уринган Ҳаётуллоҳ ва яна 18 киши бедарак йўқолганди. Кейинчалик улар кучли иссиқ ва сув етишмаслиги оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинган.

 

Хабарга кўра, кўплаб афғонлар қашшоқлик, ишсизлик ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сабаб мамлакатни тарк этмоқда. Уларнинг айримлари Эронга етиб бориш учун контрабандачилар хизматидан фойдаланиб, оғир табиий шароитдаги ҳудудлардан ўтишга мажбур бўлади.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.