Жаҳон

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди



АҚШ Вакиллар палатаси президент Доналд Трамп маъмуриятининг Эронга қарши ҳарбий амалиётларини Конгресснинг махсус розилигисиз давом эттиришни чеклашга қаратилган резолюцияни маъқуллади. Бу ҳақда АP хабар берди.



Резолюция учун 220 нафар конгрессмен овоз берган, 204 нафари қарши чиққан. Ҳужжатни барча демократлар ҳамда етти нафар республикачи қўллаб-қувватлаган. Бу Вакиллар палатасининг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни чеклаш бўйича учинчи овоз бериши бўлган.



Резолюция Уруш ваколатлари тўғрисидаги қонунга асосланган бўлиб, Конгресс томонидан алоҳида рухсат берилмаган тақдирда АҚШ ҳарбий кучларининг Эронга қарши жанговар амалиётларда иштирокини тўхтатишни назарда тутади.



АҚШ Конституциясига кўра, уруш эълон қилиш ваколати Конгрессга тегишли. Шу билан бирга, президент бош қўмондон сифатида айрим ҳарбий операцияларни амалга ошириш ваколатига эга. Уруш ваколатлари тўғрисидаги қонун эса президентнинг ҳарбий кучлардан фойдаланиш ваколатларини Конгресс назорати билан чеклашга қаратилган.



Бироқ аввалги шунга ўхшаш резолюциялар каби мазкур ҳужжат ҳам президентга юборилмаган. АP маълумотига кўра, Трамп маъмурияти ушбу ташаббусга қарши чиқмоқда.

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

Беларусь Президенти урушнинг тугаши тарафдори эканлигини билдириб, Зеленскийни келишувга чақирди.

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

АҚШ президенти музокаралар натижаси Россия ва Украинанинг позицияларига боғлиқлигини таъкидлади.

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Жароҳатланганлар орасида хорижликлар ҳам бор.

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

Трамп маъмуриятида бу масалада келишмовчилик бор: айримлар зарбаларни қўллаб-қувватласа, бошқалар тинчлик музокараларига зарар етишидан хавотирда.

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

2026 йил ёзи 1884 йилдан буён минтақадаги энг иссиқ ёз бўлган.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.