Ўзбекистон

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

Акция 19 сентябрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

19 сентябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Ҳаёт учун жой ажратинг!” номли оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилади.

 

Тадбир Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан “Wоrld Cleanup Day-2026” — Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан ташкил этилмоқда.

 

Акция давомида жамоатчилик, ОАВ, давлат идоралари ва хусусий тадбиркорлик субъектларини бирлаштириб, ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш режалаштирилган.

 

Экоакция республика бўйлаб ҳудудларнинг қуйидаги манзилларида ўтказилади:

 

1. Қорақалпоғистон Республикаси — Нукус шаҳри, Дўстлик канали бўйи, “Халқлар дўстлиги” МФЙ;

 

2. Андижон вилояти — Андижон тумани, Бобур шаҳри, Янги Андижон массиви;

 

3. Бухоро вилояти — Бухоро вилояти, Сомонийлар боғи, “Ҳавзи Нав” МФЙ;

 

4. Жиззах вилояти — Шароф Рашидов тумани, “Ғозғонтепа” МФЙдаги М-39 автомобиль йўлининг Жиззах–Даштобод йўналиши бошланиши;

 

5. Қашқадарё вилояти — Кўкдала тумани, Қўнғирот тоғ массиви;

 

6. Навоий вилояти — Навоий шаҳри, Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи, “Ҳумо” МФЙ;

 

7. Наманган вилояти — Наманган шаҳри, З. Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи;

 

8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳри, Тошкент кўчаси, “Афросиёб” МФЙ;

 

9. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри, “Бўстон” МФЙ;

 

10. Сурхондарё вилояти — Термиз шаҳри, “Амударё соҳили” оромгоҳи, “Гулистон” МФЙ;

 

11. Тошкент вилояти — Бўстонлиқ тумани, “Чимён” МФЙ;

 

12. Тошкент шаҳри — Яккасарой тумани, “Юнус Ражабий” МФЙ, Шаршара кўчаси;

 

13. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри, Саккокий кўчаси, 3-уй, “Янгиариқ” МФЙ;

 

14. Хоразм вилояти — Урганч шаҳри, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, “Навбаҳор” МФЙ.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.