Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги мебель устахонасида йирик портлаш ва ёнғин юз берди. Бу ҳақда РиаНовости нашри ёзмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 24 киши жабрланган. Улар турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага эвакуация қилинган.
Фавқулодда ҳолат юз берган жойда тез ёрдам бригадалари навбатчилик қилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вайроналар остида одамлар бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.


