1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Болгарияда юк машинасидан юзга яқин қочқин топилди

Мамлакатда миграция оқими 57 фоизга ошган.

Болгарияда юк машинасидан юзга яқин қочқин топилди

Болгария ҳуқуқ-тартибот ходимлари 80 нафар ноқонуний муҳожирни олиб кетаётган юк машинасини тўхтатди. Қайд этилишича, машина мамлакат пойтахти Софиядан 8 км узоқликда, Фракия шоссесида топилган.

 

Ҳозир полиция отрядлари воқеа жойида қочқинларнинг шахсини аниқламоқда ва қочишга муваффақ бўлган юк машинаси ҳайдовчисини қидирмоқда.

 

Аввалроқ Болгария ҳукумати мамлакат бўйлаб миграция оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 57 фоизга ошгани ҳақида эълон қилган эди. Август ойи ўрталарида ҳам 80 нафар муҳожирдан иборат юк машинаси топилган эди. Уларнинг барчаси Афғонистон фуқаролари бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика