Жаҳон

Бразилиядаги дафн қилиш бюросида жасад тирилди

Унинг ўлимини қайд этган шифокор ишдан кетди.

Бразилиядаги дафн қилиш бюросида жасад тирилди

 

Бразилиянинг Гояно шаҳри аҳолиси учун анча вақтгача сўзлаб беришга арзийдиган воқеа юз берди. 

 

Гап шундаки, 62 ёшли Хосе Рибейра да Сильва оғиз бўшлиғи саратонидан вафот этган. Унинг ўлими 20:00 да қайд этилган. Қариндошлари огоҳлантирилгач, жасад дафн маросими бюросига жўнатилган.

 

Воқеанинг даҳшатли қисми тунги соат 1:00 ларда бюро ходимлари жасад солинган қопни очганда юз берган. Улар кўз ўнгида жасад нафас олаётанди. 

 

Ходимлар дарҳол шифохонага ва эркакнинг қариндошларига хабар қилган. Хосенинг сингли Апаресида ярим тунда дафн қилиш бюросидан хабар эшитиш даҳшатли эканини айтади. 

 

Шифохонада текширув ўтказилганидан сўнг ўлимни қайд этган шифокор ишдан бўшатилган. Маълум бўлишича, беморга трахеостомия қилинган ва у пайдо бўлган тешик орқали нафас олган.

 

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

custom img

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Шунингдек, у томонларни ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги зўравонликка барҳам беришга чақирди.

custom img

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди

Дори-дармонларини етказиб беришдаги кечикишлар саратонга чалинган беморларда касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Бразилиядаги дафн қилиш бюросида жасад тирилди