1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бу йил кузда Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилиши ўтказилади

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилиб, ушбу масалани муҳокама қилди.

Бу йил кузда Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилиши ўтказилади

Бугун, 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Олий даражада, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар даражасидаги самарали алоқаларни, фаол маданий-гуманитар ва таълим алмашинувини кенгайтириш мақсадида ўзаро мувофиқлашган ишлар ва амалий идоралараро ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Шу маънода, жорий йилнинг кузида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва унинг натижадорлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

 

Давлат раҳбарлари халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика