Кеча, 7 июль куни Урганч шаҳрида жойлашган етти қаватли уйнинг томидан 2 нафар қиз ўзини ташлаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда zamon.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўз жонига қасд қилган қизларнинг бири 16, иккинчиси эса 15 ёшда бўлган. Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


