Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида қутқарувчилар томонидан каналга тушиб кетган автомашина чиқариб олинди. Бу ҳақида вилоят ФВБ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 7 июль куни соат 18:52 ларда Қарши тумани “Шойхўжа” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қарши бош каналига “Lada” (ВАЗ-2105) русумли автомобиль ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан олиб чиқилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.


