Бугун Ўзбекистонда кам булутли об-ҳаво сақланиб туради
Гидрометеорология хизмати маркази бугун, 23 сентябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.


Қайд этилишича, 23 сентябрда кундуз куни республика бўйича қуруқ, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шимолда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундуз куни термометр устуни 28-33 даража иссиққача кўтарилади.
Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Ҳаво 28-30 даража иссиққача кўтарилади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25 даража иссиқ атрофида сақланиб туради.







