1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғади

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинган.

Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғади

8 декабрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кун давомида ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишни ўзгартириб, ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–5° илиқ, кундузи эса 5–7° илиқ бўлиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.

 

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик асосан кутилмайди, лекин баъзи ҳудудларда туман кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 2–7° совуқдан 5° илиққача, кундузи 3–13° илиқ атрофида бўлади. Фарғона водийси вилоятларида эса баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, шамол 7–10 м/с тезликда эсади.

 

Тоғ ва тоғолди ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир ҳамда қор ёғади. Кучли ёғингарчилик юз бериши эҳтимоли мавжуд. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинган. Ҳарорат кечаси 1–6° совуқ, кундузи 0–5° илиқ оралиғида бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика