1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Бурак Ўзчивитнинг такаббурлиги қимматга тушди

"Севги изтироби" сериалининг бош қаҳрамонларидан бири Камол ролини ижро этган турк актёри жаримага тортилди.

Бурак Ўзчивитнинг такаббурлиги қимматга тушди

 

Бурак Ўзчивит — машҳур турк актёрининг доимий равишда жанжалларга ўралашиши натижасида обрўсига жиддий путур етмоқда. Шундай ҳолатларнинг бирида иш судгача етиб борган.

 

Milliyet нашрининг ёзишича, ўтган йилнинг ноябрь ойида навбатдаги сериални суратга олишда иштирок этган бир неча ижодкорлар санъаткор устидан судга мурожаат қилишган.

 

Жабрланганларнинг сўзларига кўра, актёр ўзини тажовузкор тутган, одобсизларча уларни ҳақорат қилган ва зўравонлик билан таҳдид қилган.

 

Актёр тўрт йилга қамалиши мумкин эди, бироқ суд прокурорнинг талабини рад этди. Ўзчивит жарима билан қутулди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика