1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода «Махсустранс» машинаси она ва болани босиб кетди

Жабрланувчилар воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бухорода «Махсустранс» машинаси она ва болани босиб кетди

 

Бухоро шаҳрида 12 апрель куни чиқинди ташиш машинаси босиб кетган она-бола воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати  маълум қилди.

 

Мазкур ҳодиса соат 11:05 атрофида шаҳарнинг Истиқлол маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, Ш.Н. исмли фуқаро «Shacman» чиқинди ташиш машинасида чиқиндихонадан чиқиб кетаётганида, Ю.Н. ва унинг болалар аравачасида бўлган 2 ёшли фарзанди С.А.ни босиб кетган. Оқибатда, улар оғир тан жароҳати олиб,  воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Ҳолат юзасидан Ш.Н.га нисбатаннинг Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика