Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, воқеа 19 март куни тунги соат 01.30 да Наманган шаҳрининг Ғирвонсой кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 23 ёшли йигит Нексия–2 русумли автомашинани Давлатобод–Тошбулоқ йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қолган ва транспорт воситаси бетон тўсиққа бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида автомашина салонида бўлган 27 ёшли фуқаро “ўнг юз юмшоқ тўқимаси лат ейиши” ташхиси билан шифохонага юборилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда ЙҲТ содир бўлгани ва унда 4 киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


