Ўзбекистон

Бухорода портлаш юз бериб, 4 киши ҳалок бўлди

Президент топшириғи билан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида махсус комиссия тузилди.

Бухорода портлаш юз бериб, 4 киши ҳалок бўлди

 

6 декабрь куни соат 09:40 да Бухоро вилояти Когон тумани “Мустақиллик” маҳалла ҳудудида жойлашган  “SHAMS LTD” МЧЖга тегишли портловчи моддалар ишлаб чиқариш цехида чақнаш содир бўлди ва натижада ёнғин юзага келди. Фавқулодда вазият тўғрисидаги хабар келиб тушган заҳоти Бухоро вилояти ФВБнинг 7 та қутқарув бўлинмаси воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 10:27 да тўлиқ бартараф этди.

 

Ташкилот 2019 йилдан буён тоғ-кон саноати корхоналарига портловчи моддалар етказиб бериш билан шуғулланиб келади. Ҳодиса содир бўлган пайтда цехнинг омбор қисмида 30 нафар ходим бўлган. Чақнаш оқибатида 4 нафар ишчи ҳалок бўлди. Енгил тан жароҳати олган 4 нафар ходим шифокорлар кузатувига олинган, улардан 2 нафари амбулатор ёрдамдан сўнг уйига қайтишга рухсат берилган.

 

Ўзбекистон Президенти топшириғи билан Саноат хавфсизлиги қўмитаси раиси А. Рафиқов бошчилигида вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссияга жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, сабабларни ўрганиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш вазифалари юклатилди.

 

Ҳозирда воқеа жойи тўлиқ назоратга олинган бўлиб, тегишли хизматлар томонидан зарур чоралар кўрилмоқда.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди

Шаҳар ва туманларда 106 та янги лойиҳа ишга тушириш ва қурилишга тайёрлиги маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев "Жалолиддин Мангуберди" поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига борди

Президент Нарпай туманидаги тупроқсиз қулупнай етиштириладиган иссиқхона билан танишди.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Рамазон ҳайити муносабати билан етказилган мазкур ёрдам Ҳайратонда мамлакат вакилларига топширилди.

custom img

Самарқандга яна 150 та электробус олиб келинади

Бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 120 миллион доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган.

custom img

Президент Самарқанддаги ташрифини Ёшлар креатив паркидан бошлади

Шунингдек, давлат раҳбари немис тилини ўқитиш марказида бўлди ва экофаоллар билан ҳам суҳбатлашди.

custom img

Давлат грантида ўқиган битирувчилар учун мажбурий ишлаб беришнинг янги тартиби жорий қилиниши мумкин

Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб алоҳида белгиланади.

custom img

19 мартдан "метан заправкалар" узлуксиз ишлайди — Энергетика вазирлиги

Фарғона водийсидаги “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич тикланаётгани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"