Ўзбекистон

"Чегараларсиз китоб олами"

Ўзбекистон XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этмоқда.

"Чегараларсиз китоб олами"

 

Жорий йил 22-26 март кунлари Беларус пойтахти Минск шаҳрида "Чегараларсиз китоб олами" XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

 

Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган нуфузли китоб кўргазма-ярмаркасида бу йил 20 дан ортиқ мамлакатдан китоб савдо, матбаа корхонаси, нашриётлар, шу жумладан, мамлакатимиз вакили сифатида нашриёт ва китоб савдо ташкилоти мутасаддилари, Беларус давлатининг 52 та нашриёти иштирок этмоқда.

 

XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида юртимиздан 10 га яқин нашриётнинг турли жанр ва йўналишдаги 100 дан ортиқ китоби намойиш этилмоқда.

 

Тадбирнинг очилиш маросимида Белорус Президенти Администрацияси биринчи ўринбосари Максим Риженков сўзга чиқиб, иштирокчиларни қутлади ва китобхонлик маданияти ҳамда мутолаа тарғиботида қўшаётган ҳиссалари учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

 

Халқаро китоб кўргазма-ярмаркалари нафақат турли миллат, халқлар дўстлигини мустаҳкамлашда, балки китоб оламидаги янгиликлар, янги нашрлар, замон ёзувчилари ва шоирлари, тарихни ўрганишда, тажриба алмашишда муҳим аҳамиятга эга.

 

Эслатиб ўтамиз, XXX Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси 26 мартга қадар давом этади.

custom img

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Геологлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"