Жиноят

Наманганда болаларга зўравонлик қилган аёлга суд ҳукми ўқилди

Аёлга болаларни васийликка олиб, қарагани учун давлат томонидан ҳар ой пул ажратилган.

Наманганда болаларга зўравонлик қилган аёлга суд ҳукми ўқилди

Наманган вилояти Поп туманида қарамоғидаги вояга етмаган болаларга нисбатан зўравонлик қилган аёлга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда “Дарё” суд ҳужжатларига таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 1986 йилда туғилган Н.С. 2025 йил апрель ойида Наманган шаҳридаги меҳрибонлик уйи негизида ташкил этилган икки ойлик ўқув курсини тамомлаган. Шундан сўнг, май ойида у 2019 ва 2023 йилларда туғилган икки нафар болани шартнома асосида васийликка олган. Болаларни парвариш қилгани учун унга давлат томонидан ҳар ой 6 миллион сўм миқдорида маблағ ажратиб борилган.

 

Суд ҳужжатларига кўра, аёл 20–27 октябрь кунлари давомида турли баҳоналар билан болаларни мунтазам равишда уриб, уларга жисмоний ҳамда руҳий азоб етказган. Шунингдек, у болаларни ушбу ҳолат ҳақида бошқаларга айтмасликка мажбур қилиб, акс ҳолда уларни шароити оғир жойга бериб юбориш билан қўрқитган.

 

27 октябрь куни болалар тарбияланаётган мактабгача таълим муассасаси директори уларнинг ҳолатини пайқаб, Поп тумани “Инсон ижтимоий хизматлари” марказига ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

 

Суд жараёнида айбланувчи ўз кўрсатмасида укасининг Россияда вафот этгани ҳақидаги хабардан сўнг руҳий тушкунликка тушганини, шу сабаб болаларга нисбатан ёмон муносабатда бўлганини билдирган ва қилган ишидан пушаймон эканини айтган.

 

Жиноят ишлари бўйича Поп тумани суди ҳукмига кўра, Н.С. Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” ва “в” бандлари билан айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Болалар аёлнинг васийлигидан олиниб, бошқа оилавий болалар уйига жойлаштирилган.

 

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик қилган ўгай онага нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Наманганда болаларга зўравонлик қилган аёлга суд ҳукми ўқилди | Zamon.uz