1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Чехия президентига тақдим этилган ҳужжатлар хатолик сабаб йўқ қилинди

Президент девонхонасига кўра, улар 500 дан ортиқ махфий ҳужжат бўлган.

Чехия президентига тақдим этилган ҳужжатлар хатолик сабаб йўқ қилинди

 

Чехия полицияси Врбетицадаги портлаш тўғрисида президентга топширилган ҳужжатлар йўқ қилинганини билиб қолди. Бу ҳақда Чехия радиоси ўз манбаларига таяниб хабар берди. 

 

Ҳужжатлар йўқолгани полиция президент админстрациясидан ДНК ва бармоқ изларини ўрганиш учун маълумотлар сўраганда аниқланди. 

 

Президент админстрацияси полицияга ҳужжатлар хатолик туфайли ноябрь ойида йўқ қилинганини айтди. 

 

"2021 йилнинг 29 ноябридан 1 декабргача ўтган йилларнинг маҳфий ҳужжатлари йўқ қилинган, 500 дан ортиқ ҳужжат", - дейилади президент девонхонаси хабарида. 

 

Врбетицадаги омбор портлашига доир ҳужжатлар ўтган йилнинг апрель ойи бошларида президентга тақдим этилган.

 

Маълумот учун, портлаш 2014 йилда содир бўлган, ўшанда 2 киши ҳалок бўлган. Ўтган йили Чехия 18 нафар россиялик дипломатни жўнатишга қарор қилди. Праганинг версиясига кўра, улар дипломатик ниқоб остидаги разведка ходимлари бўлган. Чехия ҳукумати воқеага Россия маҳсус хизматларининг алоқаси бор, деб санагани учун шундай қарорга келган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика