Чехияда тадбиркор Россияга қарши амалдаги санкцияларни четлаб ўтишга уринганликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан бери мамлакатда қайд этилган биринчи бундай ҳолат.
Полиция маълумотларига кўра, тадбиркор Европа Иттифоқи санкциялари билан тақиқланган Россияга ҳашаматли автомобиллар етказиб бериш билан шуғулланган. У уч йилгача қамоқ ёки жаримага тортилиши мумкин.
Судланувчи Россия Федерациясига люкс автомобилларни Беларус орқали етказиб беришни режалаштирган. Бироқ бу режаларнинг амалга оширилишига дастлабки босқичда Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш миллий маркази томонидан тўсқинлик қилинди.


