1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Чехия ва Словакия раҳбарлари Украинага келди

Улар Киевни охиригача қўллашларини билдиришган.

Чехия ва Словакия раҳбарлари Украинага келди

 

Украина раҳбари Владимир Зеленский мамлакатга ташриф буюрган Чехия ва Словакия президентлари билан учрашди.

 

Музокаралар чоғида Зеленский Чехия ҳукуматига Россиянинг кенг кўламли босқинининг биринчи кунлариданоқ Украинани ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

 

Ўз навбатида, Чехия президенти Украинани қўллаб-қувватлашини ҳамда ўз мустақиллиги учун курашаётган украиналикларнинг қатъияти ва жасоратига қойил қолишини билдирди.

 

Словакия президенти Зузана Чапутова билан учрашувда Зеленский ўз мамлакатига Украинага гуманитар ва мудофаа ёрдами учун раҳмат айтди.

 

“Мамлакатингизда вақтинча бўлган украиналикларни қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур. Шунингдек, армиямизни жанг майдонида қудратли қўллаб-қувватлаганингиз учун сизга раҳмат айтаман”, — деди Киев раҳбари.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика