1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Чехия Россиядан бўшаган ўринни эгаллайди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида мамлакат Россиянинг ўрнига қабул қилинади.

Чехия Россиядан бўшаган ўринни эгаллайди

 

БМТ Бош Ассамблеяси Чехияни Бутунжаҳон Инсон ҳуқуқлари ташкилоти кенгашига киритиш учун овоз берди. Аввалроқ Россия Кенгашдан чиқарилган эди. 

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 2022 йил апрелида Россия томонидан бўшатилган Инсон ҳуқуқлари кенгашининг ўрнига Чехияни сайлади. Қайд этилишича, Чехия йил охирига қадар БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни Бош ассамблея Украинада россиялик ҳарбийлар томонидан тинч аҳоли ўлдирилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолиги тўхтатилишини маъқуллаган эди.

 

Шунингдек, Европа Кенгаши вазирлар қўмитаси Россияни ташкилотдан чиқариб юборгани хабар қилинганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика