Чехия Республикасининг собиқ Бош вазири, президентликка номзод Андрей Бабишнинг айтишича, соқчилар унга рафиқаси Моника номига хат берган. Мактуб матнида таҳдидлар ёзилган ва конверт ичига патрон солинганди.
“Гап президентликка номзод ва унинг оила аъзоларини қўрқитиш ҳақида кетмоқда, бу эркин жамиятда бўлмаслиги керак”, — деди Бабиш матбуот анжуманида.
У бошқа тафсилотларни журналистларга айтишдан бош тортган. Ҳозирда полиция тергов ишлари олиб боряпти.
Элатиб ўтамиз, 13-14 январь кунлари Чехияда сайловнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда НАТО ҳарбий қўмитасининг собиқ раҳбари, захирадаги армия генерали Петр Павел 35,4 фоиз овоз олди. Бабиш эса 34,99 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Сайловнинг иккинчи босқичи 27-28 январь кунлари ўтказилади.


