Ўзбекистон

Давлат харидларида 1,4 млрд сўмлик қонунбузарлик фош этилди

Тиббиёт ва суд тизимидаги харидларда қонун талабларига зид ҳолатлар топилди.

Давлат харидларида 1,4 млрд сўмлик қонунбузарлик фош этилди

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган текширувлар жараёнида умумий қиймати қарийб 1 миллиард 400 миллион сўм бўлган учта давлат хариди бўйича қонунбузарликлар аниқланди.

 

Агентлик мутахассислари томонидан қуйидаги ҳолатлар фош этилди:

 

тиббиёт муассасаси томонидан 832 миллион сўмлик харид рақобат тамойилларига зид равишда амалга оширилган;

 

вилоят ҳокимлиги томонидан Хоразм шаҳрида “Ягона буюртмачи” орқали ўтказилган 298 миллион сўмлик тендер очиқлик талаблари бузилган ҳолда ташкил этилган;

 

Олий суд ҳузуридаги Жиззах шаҳар департаменти томонидан амалга оширилган 253,5 миллион сўмлик харид амалдаги қонунчилик талабларига мос келмаган.

 

Текширув якунларига кўра, тендер ғолибларини аниқлаш бўйича тузилган баённомалар бекор қилинди ҳамда ноқонуний харидларнинг олди олинди. Тегишли материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

custom img

19 мартдан "метан заправкалар" узлуксиз ишлайди — Энергетика вазирлиги

Фарғона водийсидаги “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич тикланаётгани маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда қарз можароси ортидан ИИБ ходимлари ва фуқаролар тўқнашуви бўлгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеога ойдинлик киритилди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ESG рейтингини қўлга киритди

Компания халқаро Sustainable Fitch агентлиги томонидан баҳоланиб, 50 балллик кўрсаткични қайд этган.

custom img

Афғонистондан олиб кирилган 4,5 кг гашишнинг савдоси тўхтатилди

Шунингдек, Навоийда нарколаборатория фош этилиб, жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Ўзбекистонда 20 март Ҳайит байрами куни деб эълон қилинди

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан 4 кун дам олади.

custom img

Тошкентда қалбаки ҳужжатлар орқали ижара уйларни сотган жиноий гуруҳ аниқланди

Беш нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш маросимида ҳамда ифторликда иштирок этиб, нутқ сўзлади

Давлат раҳбари ушбу мажмуа илм-фан, маърифат ва тарихий меросни ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда муҳим рол ўйнашини қайд этди.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази сўз гўзаллигининг олий ифодаси

Ислом цивилизацияси маркази нафақат илм-фан хазинаси, балки Ислом хаттотлик санъатининг олий намунасини ўзида ифода этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"