Cаломатлик

Доимий стрессдан қандай қутулиш мумкин?

Бу бўйича мутахассис маълумот берди.

Доимий стрессдан қандай қутулиш мумкин?

— Тан олиш керак, стресснинг фойдали жиҳатлари ҳам бор. Сабаби, бу ҳимоя механизми бизга инқирозли, экстремал вазиятларда омон қолишга ёрдам беради. Бироқ бу ҳолат доимий равишда рўй бериши организмга жиддий зарар етказади. Хусусан, юрак-қон томир тизимига юклама ортади, ҳужайрларнинг қариши тезлашади, — дейди мутахассис.

 

Қолаверса, доимий стресс инсоннинг Иммун тизимини зафилаштиради. Бунинг оқибатида эса “ухлаб ётган” касалликлар қўзғалади, мавжудлари эса кучаяди. Стресс гормонларининг бетартиб ишлаб чиқарилиши қандли диабет ривожланиши, юзда тошмалар пайдо бўлиши, соч тўкилиши, кескин озиб кетиш, ошқозон яраси ва бошқа жиддий патологияларга олиб келиши мумкин.

 

Бундан кўриниб турибдики, стресс кўпчилик ўйлагандек руҳий ҳолатга эмас, балки турли физиологик ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин бўлган реакциядир.

 

— Стрессдан қутилиш учун нималарга амал қилиш керак?

 

— Биринчи навбатда, инсон стресснинг асл моҳиятини англаши, яъни уни кўзғатувчи омилларни аниқлаб, уларнинг олдини олиши керак. Стрессли вазиятга тушиб қолсангиз, ваҳима босишига йўл қўйманг, чуқур нафас олиб, тинчланишга ҳаракат қилинг.

 

Бундан ташқари, мунтазам жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш тавсия этилади. Сабаби жисмоний фаоллик “бахт” гормонлари ишлаб чиқарилишига ёрдам беради ва инсоннинг кайфиятини кўтаради.

 

Стресснинг олдини олишда соғлом уйқу, тўғри овқатланиш, яъни фойдали витамин ва минералларга бой бўлган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш ҳам муҳим роль ўйнайди.

 

Агар стрессдан мустақил равишда қутила олмасангиз, ёрдам сўраб яқинларингиз ёки шифокорга мурожаат қилишдан тортинманг.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"