Ўзбекистон

Дунёда ўлим жазоси кўпайиб бормоқда

2023 йилда камида 1153 киши қатл этилган.

Дунёда ўлим жазоси кўпайиб бормоқда

Дунёда ўлим жазоси қўлланиши сони қарийб учдан бир қисмга ошди. Бу ҳақда Amnesty International маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, 2023 йилда камида 1153 киши қатл этилган, бу 2022 йилга қараганда 31 фоизга кўп. Бу кўрсаткич 2015 йилдан бери энг юқориси бўлган.

 

Қатлларнинг деярли тўртдан уч қисми Эрон, 15 фоизи Саудия Арабистони томонидан амалга оширилган. Сомалида ва АҚШда ўлимга ҳукм қилинганлар сони ортган.

 

Маълумот учун, Хитойда ўлимга ҳукм қилинганлар ва қатл этилганлар сони ҳақидаги маълумотлар давлат сири ҳисобланади. Ташкилотнинг қайд этишича, бу мамлакатда минглаб инсонларга нисбатан ўлим жазоси қўлланган бўлиши мумкин. Ўлим жазоси кенг қўлланиладиган Шимолий Корея ва Вьетнам ҳам рақамларни давлат сири сифатида очиқламайди.

custom img

Ўзбекистон "Ecо Expo Central Asia 2026" доирасида халқаро экологик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Музокаралар давомида кўкаламзорлаштириш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни бошқариш, ҳаво сифатини яхшилаш ва экологик таълимни ривожлантириш бўйича асосий миллий ташаббуслар тақдим этилди.

custom img

Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери билан учрашди

Кристиан Штокер  билан Ўзбекистон–Европа ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

custom img

Фарғонада фермер хўжалиги сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди

Мембранали қопламали сув ҳавзалари атрофи махсус панжаралар билан ўралиши, фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун қутқарув арқонлари ўрнатилиши таъкидланди.

custom img

Фарғонада вояга етмаган қиз ўзини каналга ташлади

Жонига қасд қилиш мақсадида кўприкдан сувга ўзини ташлаган қиз қутқариб қолинди.

custom img

Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи яна бир поғонага кўтарилди

“Fitch” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га яхшилади.

custom img

Сурхондарёда Damas ва Nехiа ўртасидаги пойга оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Машиналардаги қолган фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига олиб кетилган.

custom img

Солиқ қўмитаси ва “Ўзбекнефтгаз”га алоқадор йирик талон-торожлик: бюджетдан 643,2 млрд сўм ўзлаштирилди

Шўртан газ-кимё мажмуаси лойиҳаси доирасида ҚҚСдан озод этилган хизматлар учун электрон ҳисоб-фактураларга ноқонуний равишда ҚҚС суммалари киритилган.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга 40 тонна қишлоқ хўжалиги уруғликларини етказиб берди

Шунингдек, 500 килограмм сабзавот ҳамда полиз экинлари уруғликлари топширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"