202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди
Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

Самарқанддаги Expo марказларида 46-FIDE Шахмат Олимпиадаси бошланди. Тадбирнинг илк кунида мажмуага 10 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрган.

Мусобақада 202 давлатдан 2 мингдан ортиқ шахматчи иштирок этмоқда. Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.
Шунингдек, Самарқандда FIDЕ Конгресси ва Шахмат Параолимпиадаси ҳам ўтказилмоқда.

Тадбирларни ташкил этиш учун учта йирик майдон ва 40 дан ортиқ меҳмонхона жалб қилинган. Мусобақа давомида транспорт, хавфсизлик ва хизмат кўрсатиш тизимлари ҳам фаолият юритмоқда.
Олимпиадани ўтказишда минглаб волонтёрлар ҳамда давлат ташкилотлари ходимлари иштирок этмоқда.








