Ўзбекистон

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Тадбир давомида Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида марихуана сақлаш ҳамда каннабис етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

“Қорадори-2026” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида республиканинг барча вилоятларида вертолётлар ёрдамида назоратли парвозлар амалга оширилди. Тадбирлар давомида хонадонларда етиштирилган жами 70 кг гиёҳвандлик ўсимлиги белгиланган тартибда йўқ қилинди.

 

Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида бир қатор ҳолатлар аниқланган.

 

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 1967 йилда туғилган фуқаронинг хонадонидан 24 кг марихуана топилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шу туманда фермер хўжалиги иш бошқарувчиси 200 квадрат метр майдонда 520 туп каннабис ўсимлигини экиб, парваришлаб келгани аниқланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Избоскан туманида эса 1977 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонидан 6 кг 100 грамм марихуана аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳам Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида 1981 йилда туғилган шахс томорқасига 41 туп каннабис экиб, парваришлаб келгани ва 400 грамм марихуана сақлагани аниқланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Бухоро вилоятининг Бухоро туманида эса эр-хотин яшаш ҳовлисидаги томорқада 46 туп каннабис етиштиргани аниқланган.

 

Бундан ташқари, тумандаги яна бир хонадонда 42 квадрат метр майдонда 53 туп каннабис ўсимлиги етиштирилаётгани аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилган.

 

Қорадори-2026 тадбирининг иккинчи босқичи доирасида республика ҳудудларида гиёҳвандлик воситалари бўлган ўсимликларни аниқлаш ва йўқ қилишга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.