Ўзбекистон

Дунёдаги энг чуқур ғор Ўзбекистондами?

Россиялик махсус экспедиция Бойсун туманидаги ғорларни ўрганмоқда.

Дунёдаги энг чуқур ғор Ўзбекистондами?

 

Айни пайтда Бойсун туманидаги Бойбулоқ, Вишневский, Хўжа Ғур-Ғур ота ғорлари россиялик махсус экспедиция томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, ғоршунослар Чўлбайир тоғ тизмасидаги Бойбулоқ ва Вишневский ғорларини тадқиқ этиб, бу икки ғорнинг туташган қисмини излаб топишмоқчи.

 

Бойбулоқ ғори туман марказидан 65 км узоқликда жойлаган. Тоғли ҳудуддаги Деҳиболо қишлоғидан оғир тоғ йўли орқали 6-7 соатда етиб борилади.

 

Экспедиция раҳбари Вадим Логиновнинг қайд этишича, Бойбулоқ ва Вишневский ғорлари туташган бўлиши мумкин. Орадаги масофа атиги 70 метр чамаси. Бойбулоқ ғорининг аниқланган ғор йўллари 8 км.ни, чуқурлиги эса 1238 метрни Вишневский ғорининг аниқланган ғор йўллари 14 км.ни, чуқурлиги эса 1 430 метрни ташкил этмоқда.

 

Маълумот ўрнида: ҳозирда дунёда Грузиядаги Крубера ғори энг чуқур ғор ҳисобланади. Унинг чуқурлиги 2 196 метрни ташкил этади. Агар ғоршуносларнинг тахминлари ҳақиқат бўлиб чиқса, Бойсундаги "Қоронғи юлдуз" дея номланган ушбу ғор дунёдаги энг чуқури бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

custom img

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

custom img

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 5 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берган.

custom img

Жиззахда МИБ орқали банклар фойдасига 196 млрд ундирилди

Шу тариқа 5 510 та ижро ҳужжати бўйича иш якунланган.

custom img

Тошкентда гаровга қўйилган Chery хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 380 млн қарзи бўлган.

custom img

Самарқандда МИБдан яширилган Gentra ёпинчиқ ичидан топилди

Айни пайтда автомобил белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"