1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дунёдаги энг серқатнов аэропортлар

Бу бўйича 2024 йил учун рейтинг эълон қилинди.

Дунёдаги энг серқатнов аэропортлар

2024 йилда ҳам Атланта Ҳартсфилд-Жексон халқаро аэропорти (АҚШ) дунёдаги энг серқатнов аэропорт сифатида биринчи ўринни сақлаб қолди.

 

Авиайўловчилар оқими статистикасини таҳлил қилувчи ОАГ компаниясининг маълумотларига кўра, Атланта аэропортидан йўловчилар оқими ўтган йилга нисбатан 2 фоизга ошиб, 62,74 миллион йўловчи ўрнини ташкил этди. Аммо бу кўрсаткич пандемиядан аввалги, яъни 2019 йил даражасидан 1 фоизга кам.

 

Иккинчи ўринни сақлаб қолган Дубай халқаро аэропорти (БАА) йўловчи оқимини ўтган йилга нисбатан 7 фоиз, 2019 йилга нисбатан эса 12 фоизга ошириб, 60,24 миллион йўловчига хизмат кўрсатди.

 

Учинчи ўринда эса яна Токио Ханедда халқаро аэропорти (Япония) қайд этилди. Ушбу аэропортда йўловчи оқими 2023 йилга нисбатан 5 фоизга, 2019 йилга нисбатан эса 1 фоизга ошиб, 55,2 миллионни ташкил этди.

 

2024 йилда дунёдаги энг серқатнов 10 та аэропортнинг рейтингида кескин ўзгаришлар кузатилмаган. Рейтингнинг дастлабки олтита поғонаси ўтган йилги ҳолатни такрорлади. Бироқ Хитойнинг аэропортлари ўз позицияларини сезиларли даражада яхшилашга муваффақ бўлди.

 

Хусусан, Хитойда пандемия чекловлари 2023 йил январь ойида бекор қилингандан сўнг халқаро Гуангзҳоу-Байюн аэропорти ўз ўрнини ўнинчидан еттинчига кўтариб, йўловчи оқимини 2023 йилга нисбатан 12 фоиз, 2019 йилга нисбатан эса 9 фоизга ошириб, 48,85 миллионга етказди. Шунингдек, Шанхай Пуду аэропорти йўловчи оқимини 2023 йилга нисбатан 29 фоизга, 2019 йилга нисбатан эса 3 фоизга оширган ҳолда 15-ўриндан 9-ўринга кўтарилди.

 

2024 йилда дунёдаги энг серқатнов аэропортлар рейтинги:

 

  • Халқаро Атланта Ҳартсфилд-Жексон аэропорти (АҚШ);
  • Халқаро Дубай аэропорти (БАА);
  • Токио Ханедда халқаро аэропорти (Япония);
  • Лондон Хитроу аэропорти (Буюк Британия);
  • Даллас/Форт-Уэрт халқаро аэропорти (АҚШ);
  • Денвер халқаро аэропорти (АҚШ);
  • Гуангзҳоу-Байюн халқаро аэропорти (Хитой);
  • Истанбул халқаро аэропорти (Туркия);
  • Шанхай Пудун халқаро аэропорти (Хитой);
  • Чикаго ЎҲара халқаро аэропорти (АҚШ).

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика