1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Дунёнинг энг мазали қаҳваси қаерда?

Бу бўйича саёҳатчилар фикри ўрганилди.

Дунёнинг энг мазали қаҳваси қаерда?

Саёҳатчилар фикрига кўра, дунёдаги энг лаззатли қаҳва Ветнам, Колумбия ва Италияда тайёрланади.

 

Реддит фойдаланувчилари муҳокама давомида турли мамлакатларда қаҳванинг ўзига хос таъми ва бетакрор лаззати ҳақида фикр билдиришди. Улардан бири Панамада жойлашган Боқуэте минтақасидаги кичик қаҳва плантациясида дунёга машҳур Геиша қаҳвасини татиб кўрганини айтади. Унинг сўзларига кўра, бу қаҳва жазмин, асал ва тропик меваларнинг ноодатий уйғунлигини тақдим этиб, ҳар бир қултумида янги таъмни ҳис қилиш имконини берган.

 

Фойдаланувчилар орасида Ветнам ва Японияда ҳам қаҳванинг ўзгача лаззати борлиги таъкидланди. Айниқса, Ветнамнинг Ханой шаҳрида тайёрланадиган тухумли қаҳва кўпчилик томонидан тавсия қилинди.

 

Шунингдек, Колумбиянинг дунёдаги энг йирик қаҳва ишлаб чиқарувчи мамлакатлардан бири эканлиги ва бу ерда тайёрланган қаҳванинг ўзгача лаззатга эгалиги қайд этилди.

 

Европа мамлакатлари ичида эса Италия ва Испаниянинг қаҳва маданияти энг юқори баҳоланди. “Мен Италияга фақат капучино ичиш учун борган бўлардим”, – дейди фойдаланувчилардан бири.

 

Комила Одилова тайёрлади

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика