Дунё
|
23 Феврал 15:23
365
Дунё
|
23.02.2022, 15:23
365

ДХР ва ЛХРда ҳарбий ҳолат эълон қилинади

Бу ҳақда Украина Олий радаси маълум қилди.

 

Украина Олий радаси ДХР ва ЛХР вилоятларида ҳарбий ҳолат эълон қилишга қарор қилди. Бу ҳақда "360" телеканали Украина парламентига таяниб хабар қилмоқда.

 

Лойиҳа ҳарбий ҳолатдан ташқари Украинанинг Россия ва Беларусь билан чегараларини ёпишни ҳам кўзда тутади. Маълумот ўрнида: Путин 21 февраль куни Россия хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини чақирди.

 

Унда ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш масаласи кўриб чиқилди. Шундан кейин у Россия халқига мурожаат қилиб, бу икки ҳудуд суверенитетини тан олишини эълон қилди. Шу куннинг ўзидаёқ ДХР ва ЛХР билан дўстлик ва иттифоқчиликни кўзда тутувчи битим имзоланди. Бунинг ортидан Россияга қатор санкциялар эълон қилинмоқда.

Шарофат Маҳмудова

Tags: