Жаҳон

Россия Украинага бостириб кирмайди —Жозеп Боррель

ЕИ бош дипломати Москванинг мақсадини маълум қилди.

Россия Украинага бостириб кирмайди —Жозеп Боррель

 

Европа Иттифоқи бош дипломати Жозеп Боррель Россия Украинани босиб олиши эҳтимоли пастлигини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди. 

 

Боррелнинг сўзларига кўра, Россиянинг мақсади — Украинага босим ўтказиш орқали Европа хавфсизлиги тизимини қайта кўриб чиқиш.

 

“Биз Россия Украинани босиб олишни истайди,деб ҳисобламаймиз. Фикримизча, Россия Киевга босим ўтказиш орқали Европадаги хавфсизлик тизими бўйича музокаралар столига ўтирмоқчи.Уларда хавфсизлик, хусусан НАТО кенгайиши юзасидан хавотири бор. Биз буларни инобатга олишимиз ва бу ҳақда гапиришимиз зарур”, — деган у.

 

Шу билан бирга Боррель ҳозирги ҳолатни иккинчи жаҳон уруши якунлангандан кейин энг кескин пайт сифатида баҳолаш нотўғри эканини таъкидлаган. У жорий вазиятни “совуқ уруш якунлангандан кейин энг қийин давр”, – дея изоҳлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ва Франция президентлари учрашуви бўлиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди. 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

custom img

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Элчининг таъкидлашича ҳодиса дўстона муносабатларга путур етказишга қаратилган бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"