Жаҳон

Эквадорда таниқли мафиоз қамоқхонадан қочди

Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Эквадорда таниқли мафиоз қамоқхонадан қочди

 

Фито лақабли Адолфо Масияс Вилямар Los Choneros номли қудратли мафия гуруҳини бошқарган ва 12 йилдан бери қамоқхонада сақланган.

 

Вилямарнинг камераси Гуаякилдаги қамоқхонанинг бир қисмида жойлашган бўлиб, қаттиқ қўриқланиши керак бўлган.

 

Эквадор президенти Даниэл Нобоа шу ҳолат сабабли мамлакатда 60 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди. Фавқулодда ҳолат даврида жамоат йиғилишлари вақтинча тақиқланди, унда комендантлик соати амал қилади.

 

"Наркотеррор гуруҳлари бизни қўрқитмоқчи ва биз уларнинг талабига бўйсунамиз деб ўйлашмоқда. Аммо биз террорчилар билан музокаралар олиб бормаймиз ва мамлакатда тинчлик ўрнатмагунимизча тинчланмаймиз", — деди президент Нобоа.

 

35 ёшли Даниэл Нобоа ўтган йилнинг октябрида бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонган. Сайлов кампанияси вақтида номзодлардан бири, собиқ журналист ва мафияга қарши курашчи Фернандо Вилявисенсио ўлдирилган. Вилявесенсиога таҳдид қилган Los Choneros ва Фитонинг шахсан бу қотилликка алоқадорлиги гумон қилинмоқда.

custom img

Россия ва Украина уч кунлик сулҳ тузди

Ушбу ташаббус АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан илгари сурилган.

custom img

АҚШ Кубага қарши санкцияларни кучайтиради — Рубио

Санкциялар Трамп томонидан имзоланган янги фармон асосида кучайтирилмоқда.

custom img

Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди

Собиқ элчи россияликларга ноқонуний виза сотишда айбланмоқда.

custom img

Кремлнинг Парад режалари ўзгариб кетди

7 май куни ТАСС ахборот агентлиги томонидан ҳарбий парадда иштирок этадиган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Унда 9 давлат қатнашиши ёзилган.

custom img

“Биз ҳаракат қилдик, аммо ҳозирча самарали натижага эришилмади” — Марко Рубио

АҚШ Давлат котиби Украина бўйича музокаралар боши берк кўчага кирганини маълум қилди.

custom img

Тўқаев Москвадаги Ғалаба парадида қатнашади

Кремль Қозоғистон раҳбарининг ташрифини “дўстона қадам” сифатида баҳолади.

custom img

Қозоғистонда вице-президент лавозими жорий этилади: парламент қонун лойиҳасини маъқуллади

Вице-президент президент томонидан Қурултой розилиги билан тайинланади. Унинг ваколатлари президентнинг алоҳида ҳужжатлари билан белгиланади.

custom img

Брюссел Москвани украиналик болаларни руслаштиришда айбламоқда

Украиналик болаларнинг Россияга мажбуран кўчирилишига алоқадор шахслар ва ташкилотларга нисбатан санкциялар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"