Жамият

Элликқалъадаги қизлар жанжалига нима сабаб бўлганди?

Ҳокимлик бунга ойдинлик киритди.

Элликқалъадаги қизлар жанжалига нима сабаб бўлганди?

 

Аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида қизларнинг жанжаллашгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий муносабат билдириб, ҳодисага нима сабаб бўлганини маълум қилди.

 

Аниқланишича, Элликқалъа туманида яшовчи 2005 йилда туғилган вояга этмаган фуқаро Ш.Л. 2002 йилда туғилган фуқаро Б.З.нинг номидан Инстаграм тармоғида аккаунт очиб, унинг номидан кириб юрган. Шу сабабли улар орасида жанжал келиб чиққан. 

 

Мазкур ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Т.Қарлибаева томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган. Шунингдек, маҳалла ходимлари билан биргаликда воқеа иштирокчилари ҳамда уларнинг ота-оналарига тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилган. 

 

Жанжал юзасидан Элликқалъа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"