Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғoн Fox News телеканалига берган интервьюсида Украина–Россия уруши ва халқаро вазият ҳақида фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, ҳар икки давлат ҳам урушдан жабр кўрмоқда, аммо Россиянинг йўқотишлари кўпроқ. Эрдўғoн Украина иқтисодий жиҳатдан Россия билан рақобатлаша олмаслигини, шунингдек, Европанинг Киевга узлуксиз иқтисодий ёрдам кўрсатишига ишонмаслигини айтди.
Шунингдек, Туркия раҳбари Путин билан муносабатлари илк учрашувданоқ яхши йўлга қўйилганини таъкидлади.
Ғазодаги воқеаларга тўхталар экан, Эрдўғoн уларни “геноцид” деб баҳолади ва бу учун Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳуни жавобгар деб атади.


