1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Парацетамол ва аутизм боғлиқлиги тасдиқланмади — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Трампнинг парацетамол ҳақидаги огоҳлантиришига муносабат билдирди.

Парацетамол ва аутизм боғлиқлиги тасдиқланмади — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) парацетамол (асетаминофен) истеъмоли ва аутизм ривожланиши ўртасида сабаб-оқибат алоқаси борлиги ҳақидаги даъволарга изоҳ берди.

 

Ташкилот вакили Тарик Ясаревич Женевада ўтказилган брифингда таъкидлашича, мавжуд илмий тадқиқотлар бундай хавфни аниқ тасдиқламаган.

 

“Баъзи кузатув ишлари ҳомиладорлик даврида парацетамолни қабул қилиш аутизм билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Бироқ, натижалар қарма-қарши бўлгани учун сабаб-оқибат алоқаси борлигини тасдиқлашга ҳали асос йўқ. Ушбу масалада янада кенгроқ ва мустақил тадқиқотлар ўтказилиши зарур,” — деди Ясаревич.

 

ЖССТ вакили, шунингдек, ҳомиладор аёллар дори воситаларидан, айниқса ҳомиладорликнинг илк триместрида, фақат шифокор назорати остида фойдаланиши лозимлигини эслатиб ўтди.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп яқинда Tylenol (парацетамол асосидаги препарат) ҳомиладорлик даврида қўлланганда аутизм хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтиб, шифокорларга эҳтиёткорлик чораларини кўришни тавсия қилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика