Эроннинг Табриз шаҳрида F-5F Tiger ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. У одамлар гавжум бўлган кўчага қулаган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
"Эрон Ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти спорт маркази ёнига қулаши оқибатида икки учувчи ва бир пиёда ҳалок бўлди", дейилади хабарда.
Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда. Қайд этилишича, учувчилар шаҳарнинг тураржой ҳудудларига қулаб тушмасликка ҳаракат қилган. Аммо буни уддалай олишмаган.
Аввалроқ Филиппин ҳарбий-ҳаво кучларининг C-130 самолёти Сулу провинcияси Ҳоло оролига қўнишга уринган пайтда ҳалокатга учраган, оқибатда 50 киши вафот этган эди.


