Ўзбекистон

ДХХ адвокатларни пора билан қўлга туширди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноий иш очилди.

ДХХ адвокатларни пора билан қўлга туширди

Самарқанд, Фарғона ва Тошкент шаҳарларида пора олган адвокатлар қўлга тушди. Бу ҳақида Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Фарғона шаҳридаги адвокатлик фирмаларида ишловчи 2 нафар адвокат 6 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкум жазосини суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазога ўзгартириб бериш эвазига 50 минг доллар олган вақтларида ушланган.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмасининг муқаддам бир неча маротаба судланган адвокати тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида аниқланган 12 млрд сўм миқдоридаги зарарнинг 6 млрд сўмини прокуратура ва ички ишлар органларидаги танишлари ёрдамида жабрланувчи фойдасига ундириб бериш эвазига 100 минг доллар талаб қилган. Аммо у сўралган пул маблағидан 50 минг долларини олган вақтида қўлга олинган.

 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, адвокатнинг ушбу ишга алоқадор бўлган ҳамкасби ва муқаддам прокуратура органларида ишлаган таниши ҳам 50 минг доллардан 30 минг долларини олган вақтларида ушланган.

 

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳридаги адвокатлик фирмасининг аввал судланган адвокати Оқдарё туманида яшовчи фуқаронинг турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳини бекор қилишда суд тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 5 минг доллар олган вақтида қўлга тушган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.