1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада маст ҳолда жамоат тартибини бузган аёллар жазоланди

Ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатган аёллар иши судга юборилган.

Фарғонада маст ҳолда жамоат тартибини бузган аёллар жазоланди

 

Фарғона шаҳрида жорий йил 29 ноябр куни тонгги соат 04:00ларда икки аёл, 2003 йилида туғилган М.Г. ва 2004 йилида туғилган Ф.О., спиртли ичимлик истеъмол қилиб, яшаш ҳудудидаги аҳолини безовта қилган. Уларнинг маст ҳолатда аҳоли тинчлигини бузаяётгани маҳалла аҳолиси томонидан аниқланган ва ички ишлар органларига хабар берилган.

 

Ҳодиса жойига етиб келган ички ишлар ходимлари аёлларни тинчлантиришга уринган, аммо улар ходимларнинг қонунли талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган. Ушбу ҳаракат уларнинг жамоат тартибига нисбатан беписандлиги ва масъулиятсизлигини яққол кўрсатган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан М.Г. ва Ф.О.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар ходимининг қонунли талабини бажармаслик) асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, иш материаллари судга юборилди. Шу билан бирга, аҳоли тинчлигини сақлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича ички ишлар органларининг чора-тадбирлари самарали амалга оширилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика