1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада ўқитувчи ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

Чет тилидан B2 сертификати йўқлиги учун ишдан бўшатиш бўйича босим сабаб ўқитувчи ўзини осгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фарғонада ўқитувчи ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда “Фарғонада бир аёл ўқитувчи ўзини осиб қўйди...” мазмунида тарқатилган хабар Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

 

Хабарда аёл “чет тилидан B2 сертификати йўқлиги сабабли ишдан бўшаш босими остида қолган” деган иддаолар келтирилган.

 

Ўрганиш натижасида вилоятдаги умумий ўрта таълим муассасаларида бундай ҳолат аниқланмади. Ижтимоий тармоқлардаги мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, ҳар бир шахс ахборотни излаш, олиш, узатиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бироқ, асоссиз маълумотларни тарқатиш, шу орқали кимнингдир шаъни ва қадр-қимматига путур етказиш ёки ташкилот ва корхона нуфузига зарар келтириш фуқаролик, маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

 

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ҳар қандай маълумотни текширилмаган ҳолда тарқатмасликка чақиради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика