1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда автомобиллар сони 4,6 миллиондан ошди

Республикада икки ойда 100 мингдан ортиқ янги автомобиль рўйхатга олинди.

Ўзбекистонда автомобиллар сони 4,6 миллиондан ошди

2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 миллион 612,7 мингта автомобиль рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 441,5 минг донага кўп, дея хабар бермоқда Статистика қўмитаси.

 

Автопаркнинг 93 фоизини енгил автомобильлар ташкил этади — 4 миллион 289 минг дона. Шунингдек, республикада 302,6 минг юк автомобили, 7,7 минг микроавтобус, 7,3 минг махсус автомашина ва 6,1 минг автобус мавжуд.

 

2025 йил 1 апрель ҳолатида 4 миллион 522,1 минг автомобиль қайд этилгани маълум қилинган эди. Шундай қилиб, икки ой ичида автомобильлар сони қарийб 100 минг донага ошган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика