1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда автобус ҳайдовчиси болани эшик билан уриб юборгани учун ишдан бўшатилди

“Тошшаҳартрансхизмат” текширувига кўра, ҳайдовчи ички қоидаларни бузган.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси болани эшик билан уриб юборгани учун ишдан бўшатилди

Тошкент шаҳрида автобус ҳайдовчиси йўловчи болани эшик билан уриб юборгани ва унинг ота-онаси билан жанжаллашгани аниқлангач, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан ички текширув ўтказилди. Текширув якунига кўра, ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

 

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у бекатда тўхтаганида йўловчи чиқиб кетаётган пайтда эшикни ёпиб юборган. “Қилган ишимдан афсусдаман. Бундай ҳолат такрорланмайди. Йўловчилардан узр сўрайман”, — деди у.

 

Компаниянинг таъкидлашича, қоидаларга биноан, ҳайдовчи охирги йўловчи автобусдан тўлиқ тушмагунча транспорт воситаси бекатда қолиши шарт.

 

Йўловчига қўпол муносабатда бўлгани ва корхона ички тартиб-қоидаларини бузгани учун ҳайдовчи ишдан бўшатилди. Шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бошқа ҳайдовчилар учун қўшимча тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика