1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда эркак аёлни бехаё видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, 1000 доллар талаб қилди

У пулнинг бир қисмини олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Сурхондарёда эркак аёлни бехаё видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, 1000 доллар талаб қилди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида аёлни шахсий видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Тезкор тадбир давомида 1986 йилда Музработ туманида туғилган эркак, Россия Федерацияси фуқароси бўлган, 1985 йилда Душанбеда туғилган аёлнинг интим видеоларини қўлга киритиб, уларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан таҳдид қилгани аниқланди.

 

У аёлдан 1 000 АҚШ доллари талаб қилган ва ушбу пулларнинг бир қисмини — 900 доллар ҳамда 1 млн 250 минг сўмни жабрланувчининг дугонасидан олган вақтда ашёий далиллар билан ушланди.

 

Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Мазкур модда бўйича уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика