1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Марҳум блогер Асад Алгонинг укаси машина томида салют учириб, 7 суткага қамалди

Ҳайдовчи эса 1 йилга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Марҳум блогер Асад Алгонинг укаси машина томида салют учириб, 7 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида фуқаро машина устида пиротехника воситаларидан фойдалангани акс этган видео тарқалганди. Ҳолатга вилоят ИИББ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида ҳайдовчи ва қоидабузар шахс аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан йўловчининг ҳаётини хавфга қўйгани сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-10-моддаси, яъни йўл безорилиги бўйича, йўловчига эса жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаганлиги, жамоат тартибини бузганлиги ҳамда пиротехника буюмларидан ноқонуний фойдалангани сабабли 183- ва 185-1-моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ишга доир ҳужжатлар Юқори Чирчиқ туман судига юборилган.

 

Жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори билан 2004 йилда туғилган фуқаро Маъмурий кодекснинг тегишли моддаларида айбли деб топилиб, 7 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, транспорт воситаси ҳайдовчисига 1 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика