1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада уйида қиморхона ташкил этган шахс ушланди

Фуқаро бунга 9 нафар шахсни ҳам жалб этган.

Фарғонада уйида қиморхона ташкил этган шахс ушланди

Тезкор тадбир давомида Фарғона вилояти Қува тумани Сойкелди маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган шахс ўз хонадонида қиморхона ташкил этганлиги аниқланган.

 

Маълум бўлишича, у ўз хонадонига Андижон вилояти ва Қува тумани фуқароларидан жами 9 нафар шахсларни жалб этган.

 

Тезкор тадбир давомида юқоридаги шахслар томонидан ИИБ ходимларига болта ва пичоқ билан кўрсатилган фаол қаршиликка қарамасдан, гумонланувчиларнинг барчаси жиноят устида қўлга олинди. 

 

Ушбу жараёнда фуқаролар томонидан ўйинга тикилган жами 17 млн сўмдан зиёд пуллар, 200 АҚШ доллари ва 35 рубль купюрадаги пуллар, 8 дона ошиқ ва 25 дона ошиқ отиш учун стаканлар ашёвий далил сифатида олинган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика