1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Фарғонадаги чегарага 6 млрд сўмлик дорилар ташлаб кетилди

Ҳозирда дори эгаларининг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Фарғонадаги чегарага 6 млрд сўмлик дорилар ташлаб кетилди

“Ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Қувасой шаҳар Полмон МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари қолдириб кетилганлиги аниқланди. Бу ҳақида ДХХ Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Терговга қадар текширув давомида Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан ўтказилган жами 7 дона қутиларда умумий қиймати 6 млрд 19 млн 980 минг сўмлик 53 522 дона “Регапен” ва 20 000 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 1-қисми ва 251-1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дори воситалари эгаларининг шахсини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика