1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шимолий Кореяда севги мактубларига тақиқ қўйилди

Расмийлар бу ҳолатни “капиталистик бузуқ турмуш тарзи” деб атади.

Шимолий Кореяда севги мактубларига тақиқ қўйилди

Шимолий Кореяда фуқароларнинг бир-бирларига мактуб орқали муҳаббат изҳор этиши қатъий равишда тақиқланган.

 

Metro нашрининг хабар беришича, Ҳамҳун шаҳридаги фабрикада содир бўлган воқеа мамлакатда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Партия ёшлар ташкилоти вакиллари томонидан ўтказилган текширув чоғида севги мактуби аниқланган. Унда “Мен сени севаман” ва “Мен фақат сен ҳақингда ўйлайман” каби ифодалар ёзилгани қайд этилган.

 

Расмийлар бундай мурожаатларни “капиталистик қарашларга сингиб кетган бузуқ турмуш тарзи” сифатида баҳолаб, уни кескин қоралади.

 

Мактуб муаллифи жамоат олдида “ахлоқан бузуқ” сифатида қаттиқ танқид қилинди ва ҳамкасблари қаршисида ўз хатти-ҳаракатларини тан олиб, очиқчасига пушаймон бўлишга мажбур қилинди.

 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодисада иштирок этган бошқа ходимлар мазкур жараённи мажбуран томоша қилишган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика