Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан можаро тугаганидан кейин ўз лавозимини тарк этишга тайёрлигини маълум қилди. У ўз мақсадини ҳокимиятда қолишда кўрмаслигини айтди.
"Агар биз руслар билан можарога барҳам берсак, мен сайловда қатнашмасликка тайёрман. Сайлов менинг мақсадим эмас. Мақсадим урушни тугатиш", деди у Ахиос нашрига берган интервьюсида.
Украина раҳбари, шунингдек, жанговар ҳаракатлар тугамагунча сайловлар ўтказиш имкониятини ҳам кўтарди. Унинг фикрича, агар сулҳ эълон қилинса, овоз бериш ўтказилиши мумкин.
Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев агар томонлар хоҳласа, Россия ва Украина раҳбарларининг республикада учрашувларини ўтказиш учун барча зарур ресурсларни тақдим этишга тайёрлигини маълум қилганди.
Маълумот учун, Зеленскийнинг ваколат муддати 2024 йил 20 майда тугаган. Украинада 2024 йилги президентлик сайловлари ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик сабаб бекор қилинган.


